Кулгу-шифо (2013-32)
Бир бемор докторга нолияпти:
– Доктор, менинг чап қулоғим оғрияпти.
– Нима ҳам дердим, бу – қарилик асорати.
– Чап қулоғим ўнг қулоғимдан катта ёшдами?
* * *
– Жуда кўп чекар экансиз, – деди шифокор беморга. – Сизга маслаҳатим, бугундан бошлаб овқатдан сўнг фақат битта сигарет чекасиз.
Бир ойдан сўнг бемор шифокор ҳузурига келди:
Шифокор: – Анча тўлишибсиз?
Бемор: – Ҳа, дўхтир, чунки чекиш учун бир кунда ўн марта овқатланишга мажбур бўлдим-да!
* * *
– Кеча зўр иш қилдим, деяётганмидинг, болажоним? Қани, гапир-чи?
– Бир киши поезддан кеч қолиб, кетидан югуриб кетаётган экан.
– Хўш, хўш?
– Итимни қўйиб юборгандим, бирпасда етиб олди.
* * *
– Ойи, кўчага чиқиб ўйнасам майлими?
– Шу кир қулоқларинг биланми?
– Йўқ, ўртоқларим билан.