Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати: Ўзбекистон аҳолисининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ой муддатда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда аллерген ўсимликлар чанги тўпланишини кузатишни ва муайян ҳудудда аллергия патологияси билан касалланган беморларни хабардор қилишни назарда тутадиган аэробиологик мониторинг тизими яратилади. Шунингдек, келгусида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади.

 

Гулчеҳра

ШОМАЛИКОВА

Яна ўқинг:  Ёш спортчилар синовларда тобланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: