Психологлар фикри: салбий туйғуларни англаш ва қабул қилиш керак

Салбий ҳис-туйғуларга қарши курашиш керак деган қарашлар мавжуд. Лекин сўнгги тадқиқотлар ўз салбий туйғуларини қабул қилиш маъқуллигини, натижада улар инсон ҳаётида камайиб боришини кўрсатди. Салбий ички кечинмаларга қарши курашишдаги мунтазам босим стрессни юзага келтиради ва руҳий саломатликка путур етказади.

Тадқиқотда 1300 нафар кўнгилли иштирок этди. Текширувлар натижасида, ўзларининг қайғули жиҳатларини тан олмайдиган ёки салбий кўринишларга жуда қатъий баҳо берувчилар стресс ҳолатига кўпроқ йўлиқиши маълум бўлди. Ғам-қайғуни қабул қилувчи одамларда эса бундай ҳолат кузатилмади.

Бундан ташқари, Калифорния университетида ҳам учта алоҳида тадқиқот ўтказилди. Бу тажрибалар орқали ҳис-туйғуларига эрк берувчи одамларда хотиржамлик кўрсаткичи юқори бўлиши аниқланди. Салбий кечинмалардан ўзини олиб қочадиганлар эса стресс ва кайфият бўзилиши кўпроқ учрайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Олчали ширинлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: