Профессионал боксчиларимизнинг ғалабали одимлари

 Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси ўтказилди. Мусобақада боксчиларимиз билан бирга Россия, Танзания, Индонезия, Грузиядан келган чарм қўлқоп усталари ўзаро рақобатлашди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил этилган бокс кечасининг марказий жанги ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров ва россиялик Владимир Чудинов ўртасида ўтди. Улар 12 раунд давомида “WBC Silver” камари учун ўзаро беллашди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Азизбек очколар ҳисобида ғолиб бўлди. Шу тариқа тажрибали боксчимиз профессионал рингдаги ўн биринчи ғалабасига эришди.

Шунингдек, мусобақада боксчиларимиздан Улуғбек Собиров грузиялик Георги Жинхарадзени, Жамшид Нажмиддинов грузиялик Каха Аветисянни, Бекзод Турсунбоев индонезиялик Рой Мухлисни, Умид Рустамов грузиялик Давид Рибаконини, Олим Назаров грузиялик Хвича Гиголашвилини, Жасур Аҳмаджонов индонезиялик Стеви Онген Фердинандусни, Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса танзаниялик Тваха Кидукуни мағлубиятга учратди.

Яна ўқинг:  Бола нега дудуқланади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: