Дилозор

Тақир яйдоқ дала бўйлаб саҳройи шамол эсди. Латтатиканнинг бор қадди-бўйи ерга қараб эгилганидан узилай-узилай дейди. Ёнгинасида ўсган чақиртиканак бўлса, бунга парво қилмас, жойидан “қилт” этмасди.

– Шунчалар ҳам бўз бўламанми, қуш қўнмас баргларим шалвираб турса. Тиканларим ҳам номигагина бор, ҳеч жонни оғритмайди… Нега?

– Исминг жисмингга бирам моски, одам боласи сенга билиб “латтатикан” деб ном қўйган. Мен эсам зинҳор ундай эмас, сенинг аксингман, – дея чақиртиканак ғоз кериш қилиб, ўзини кўрсатмоқчи бўлибди.

– Одам боласи менга яқинлаша олмайди, тегиб кўрсин-чи, “ширингина жони ачишади”, дийдасига ҳалқа-ҳалқа ёш қалқиганини ўзи ҳам сезмай қолади.

– Бунчалар дилозор бўлиб яралмасанг экан бу дунёда, тавба!

Эртаси кун саҳарлаб бу жойдан одам боласи сўқмоқ оралаб кетар чоғда, оёғига нимадир илинди. Бу ҳолдан бехабар латтатикан не кўз билан кўрсинки, гердайиб тургувчи мақтанчоқ дилозордан асар ҳам йўқ эди…

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

Яна ўқинг:  Урушдан келган рўмол

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: