“Истеъдод” халқаро танлови бошланди

Танлов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан ўтказилмоқда. Ушбу санъат фестивалида юртимиздаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, мусиқа, санъат ва маданият йўналишидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда Афғонистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Туркия, Корея, Хитой, Эрон, Германия, Миср мамлакатлари таълим муассасаларининг 50 нафардан зиёд ўқувчилари иштирок этмоқда.

Танловнинг йўналишлар бўйича ғолиблари ижро маҳоратига кўра аниқланади. Ушбу кўрик-танловда юқори ўринларни қўлга киритган ғолиблар 1 йилгача болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги бадал тўловларидан озод этилади. Коллеж ва лицей ўқувчилари олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинади. Шунингдек, улар пул мукофоти билан тақдирланади.

Танлов 29 апрель санасида ўз якунига етади.

 

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Малакали кадрлар тайёрлаш йўлида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: