Ўзбекистонда Германия тиббиётининг интеграциялашуви: бугун ва келажак
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида шу мавзуда I Ўзбекистон – Германия тиббиёт форуми бўлиб ўтди.
Юртимиз ҳамда хорижлик етакчи тиббиёт муассасалари вакиллари, малакали мутахассислар, ёш-тадқиқотчилар иштирок этган мазкур анжуман Ибн Сино жамоат фонди томонидан ташкил этилди. Форумда мутахассисларнинг соҳага доир маърузалари тингланди. Германиялик шифокорларнинг маърузаларига кенг ўрин ажратилгани айниқса, самарали бўлди.
Тадбир доирасида ташкил этилган тиббиёт кўргазмаси соҳа мутахассисларига тиббий-илмий янгиликлар ва ишланмалар, инновацион лойиҳалар билан танишиш имконини берди. Ибн Сино жамоат фонди ва тиббиёт муассасалари, компаниялар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.