Марганцовка истеъмоли чекланган дорилар қаторида

Халқ орасида машҳур антисептик восита – марганцовка анчадан бери истеъмоли чекланган дорилар рўйхатига киритилган эди. Агар сизга ҳам керак бўлса, аминмизки, уни ҳеч бир дорихонадан тополмагансиз. Нима учун? Сабабини биласизми? Очиғини айтганда орамизда марганцовкани”таниш-билишларидан” топиб, ундан фойдаланаётганлар ҳам йўқ эмас.

Яқинда америкалик олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, марганцовкали сувда мунтазам чўмилган кишининг ёки чақалоқнинг мия фаолиятида бузилишлар кузатилар экан. Олимларнинг ташхис натижаси: бундай бўлишига сув таркибидаги марганец моддасининг буғланиши оқибатида ундан нафас олинганда инсон организмида катта салбий ўзгаришлар рўй бериши маълум бўлди. Шимолий Каролина штатидаги Уэк-Форест университети олимларининг фикрича бола 10 ёшгача ҳар куни 10 дақиқада марганцовкали душ қабул қилса, текширув ўтказилган каламушларга нисбатан уч марта кўпроқ зарар кўради. Оқибатда ўқувчида мактаб фанларини ўзлаштириш ҳамда ҳатти-ҳаракати билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Унинг қўл-оёқларида қалтираш аломатлари сезилади. Айнан шунинг учун олимлар марганцовкали сувда чўмилишни тақиқлашди.

Маълумотларга кўра марганцовканинг нафақат бизда, балки Украина, Россия ва бошқа давлатларда ҳам истеъмоли чекланибди.

Яраларга ишлов беришда, томоқ чайишда, гинекологик касалликларни даволашда, чақалоқларни чўмилтиришда қўл келувчи калий перманганат, яъни марганцовкани охирги пайтларда топиб бўлмай қолди. Аҳоли орасида уни чекланганлиги тўғрисида турли “миш-миш”лар ва уйдирмалар юрибди. Кимдир ундан портловчи модда олинади деса, яна биров бу препаратни гиёҳванд моддага ўхшатишади. Бу овозалар қай даражада тўғри?

– Биринчи Президентимиз томонидан 2000 йил 31 июлда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва ундан олиб ўтишнинг норматив – ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу пайтгача ҳар бир хонадон дори қутисидан жой олган марганцовка нима учун “истеъмоли чекланган дорилар” рўйхатига кирганлигининг асл сабаби калий перманганат, яъни марганцовка Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истеъмоли чекланган прекурсорлар рўйхатига киритилганидадир. Ушбу восита ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ўзига хос хусусиятларга эга кимёвий модда. Прекурсорлар гиёҳванд моддаларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Айнан шу туфайли мазкур препарат “истеъмоли чекланган дорилар” рўйхатига киритилган. Бироқ, бу дорихоналарда умуман марганцовкани топиб бўлмайди, дегани эмас.

– Прекурсорлардан тиббиёт эҳтиёжларида фойдаланиш лицензиясига эга бўлган дорихоналар ушбу модданинг 0,1 фоизли эритмасини шифокор рецепти асосида тайёрлаб беради, – дейди Тошкент шаҳри “Дори-дармон” АЖ Наркотиклар ва психотроп моддалар бўлими мудири Сайёра Ҳасанова.

Яна ўқинг:  Юмшоқ контакт линзадан фойдаланганда кўзда нега ноқулайлик сезилади?

Марганцовкани сақлашни ўзига хос усуллари бор. Бунинг учун махсус хона керак бўлади. Хусусий дорихоналарда бунинг имкони бўлмагани, аниқроқ қилиб айтганда сақлаш қоидаларига мос келмаганлиги учун ва препаратнинг таннархи қимматга тушгани учун сотилмаяпти, эмиш.

Узун-қулоқ гапларга кўра марганцовка сабабли кўп кўнгилсиз воқеалар келиб чиқмоқда экан. Бу воқеликлар сабабчиси ушбу доривор восита эканлигига ишонса бўладими? Бошқа давлатларда марганцовканинг портловчи моддага тенглаширилгани сабабли чекланган, дейишади. Аммо бунинг ҳақиқатга қай даражада яқинлигини билмаймиз. Чунки марганцовка таркибида калий марганец ҳамда кислород бор. Эҳтимол унинг бирор модда билан реакцияга киришини инобатга олишгандир.

 

Гуландом УМАРОВА,

журналист

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: