Наманганда велопатруль хизмати йўлга қўйилди

Наманган шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан патруль-пост хизмати ба-тальонида велопатруль хизмати йўлга қўйилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича экологик жиҳатдан атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, ҳаракатланиш қийин бўлган тор кўчаларда ҳам тезкорлик билан фуқароларга ёрдам кўрсатиш имконини берувчи мазкур патруль айни кунларда Наманган шаҳрида бешта йўналиш бўйича фаолият олиб бормоқда. Велопатрулнинг асосий вазифаси жамоат жойларида тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш, турли жиноятларни тезкор равишда олдини олиш, хизмат сифати ва жамоат тартибини сақлаш самарадорлигини ошириш, ички ишлар органларида мобилизацияни ривожлантиришдан иборатдир. Хизмат велосипеди махсус воситалар, хизмат сумкаси, биринчи ёрдам кўрсатиш қутиси ва Наманган шаҳрининг харитаси билан таъминланган.

Яна ўқинг:  “САЛОМАТЛИК” ПОЕЗДИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: