“Локомотив” сафарда йирик ғалабага эришди

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасининг бешинчи турида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафарда “Ал Ваҳда” клубини 4: 1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Абу Даби шаҳридаги “Zayed Sports City Stadium”да ўтказилган ўйиннинг биринчи бўлимида “Локомотив” жамоаси аъзолари тезкор ҳужум уюштирди ва 4-дақиқада Сардор Мирзаев ҳисобни очди. Шунингдек, Сардор 39-дақиқада жарима тўпидан унумли фойдаланиб ўйиндаги иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Санжар Шоаҳмедов, ўйин сўнггида эса Сардор Рашидов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу голлар “темирйўлчилар”нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

 

Т. ОРТИҚОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: