Қўзиқоринли салат

Зарур масаллиқлар: 300 гр. товуқ лаҳми, 5 дона қайнатилган тухум, 400 гр. шампиньон қўзиқорини, 6 дона тузланган бодринг, 300 гр. қайнатилган картошка, майонез ва кўкатлар.

Тайёрланиши: идишга сув солиб, товуқ гўшти 30-40 дақиқа қайнатиб олинади. Қўзиқоринларни ҳам яхшилаб ювиб, тузли сувда 20 дақиқа қайнатилади. Кейин ҳамма масаллиқлар тўртбурчак шаклда тўғралади. Сўнг шишали идишга кетма-кетликда орасига майонез сурилиб, териб чиқилади. Яъни, картошка, товуқ гўшти, бодринг, қўзиқорин ҳамда тухум тартиб билан терилади ва ҳар бирининг орасига майонез сурилади. Салат кўкатлар ёки ёнғоқ билан безатилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Ақлли одамнинг ўн саккиз аломати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: