“Баҳор” салати
Зарур масаллиқлар: кичикроқ 1 та карам, 2 дона бодринг, 1 боғ редиска, 1 боғ шивит, 2-3 қошиқ ўсимлик ёғи ва таъбга кўра туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: карам сомонча шаклида майда қилиб тўғралади. Сўнг идишга карам, майда тўғралган шивит ва туз солиб, яхшилаб аралаштирилади. Кейин бодринг билан редиска ҳам паррак шаклида тўғралади. Унинг устидан ёғ ёки майонез солиб, барча масаллиқ бирга аралаштирилади. Ёғ ёки майонез ўрнига таъбга кўра сузма ҳам солиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа!
Дилфуза АЗИМОВА