Санъатга муҳаббат

Санъат соҳаси, айниқса, рассомчилик инсондан катта сабр-тоқат, меҳнат ва изланиш талаб қилади.

Гоҳида танлаган мавзуга доир кўп китоб варақлайсиз. Гоҳида чизганинг ёқмай, йиртиб ташлайсан. “Қайтиб қўлингга қалам олмайман”, дейсан ўзингга ўзинг. “Мендан зўр рассом чиқмайди”, дея ўкинасан. Бироқ, юрагинг тубидаги бир истак бу машаққатли ва жозибали йўлга бошлайверади.

Санъатга муҳаббат бу Аллоҳ берган ички туғёндир. Мана шу муҳаббат менинг қўлимга такрор ва такрор қалам тутқазади. Олдимда турган синовлардан ҳайиқмай, олға интилишга, ўз устимда изланишга, меҳнат қилишга ундайди. Тундан кейин кун келганидай, меҳнат ортидан ҳам роҳат борлиги, шубҳасиз. Ижодкор ўйлаган, хаёл қилган асарини тугатганидан сўнг қалбида ана шу роҳатни чуқур ҳис этади.

Мен кўпроқ графика ва натюморт йўналишида расмлар чизаман. Юртимиз ноз-неъматлари акс этган натюмортлар ижодимнинг асосини ташкил қилади. Графика йўналишида “Аёл”, “Қуш”, “Қизалоқ” номли расмлар чиздим. Ҳозиргача яратган асарларим кўнглимдаги ниятларимнинг бир парчаси, холос. Келгусида Ватанимиз номини дунёга ёйиб, ажойиб табиатимиз, юртимиз жамолини жаҳонга кўз-кўз этгим бор. Бу йўлда менга кўмакдош ва елкадош бўлаётган устозлар ҳамда ота-онамга таъзим қиламан.

Юртимиз осмони доимо мусаффо ва ёруғ бўлсин!

 

Шаҳноза АЛЛАЁРОВА,

Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва

 дизайн институти 2-босқич талабаси

Яна ўқинг:  ЁШ ОИЛАЛАРГА “КАМОЛОТ” УЙЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: