Абитуриентларга қулайлик

Айни кунларда республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни давом этмоқда. Навоий давлат педагогика институтида ҳам ҳужжат топшириш қизғин тус олган.

– Кўриб турганингиздек абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари қизғин бормоқда, – дейди қабул комиссияси раиси Эркин Мусаев, – Олийгоҳимизга жами 1550 та қабул квотаси белгиланган 20 та таълим йўналишимиз бор. Бу йил таълим масканимизда янги бир йўналиш – хотин-қизлар спорти йўналиши ташкил қилинди. Бу йўналишга 30 нафар абитуриент қабул қилинади. Айни пайтда жисмоний тарбия, бошланғич таълим, педагогика ва психология, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда мусиқа йўналишларига энг кўп абитуриентлар ариза топширишди. Бугунги кунгача мазкур таълим даргоҳига 2 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширди.

Бу ерда бўлганимизда абитуриентлар учун барча шарт-шароитлар яратилганлигининг гувоҳи бўлдик. Ҳар бир йўналишга доир ҳужжатларни қабул қилиш учун етарли миқдорда мутахассислар ажратилган. Шунингдек, абитуриентлар учун қабул жараёнларида керакли бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилган ҳамда олийгоҳнинг таълим йўналишлари тўғрисида батафсил маълумот берувчи эълонлар тахтаси ўрнатилган. Эълонлар тахтасида ҳужжатлар қандай тартибда қабул қилиниши, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қўмондонликнинг тегишли тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга олий таълим муассасасининг мос йўналишларини танлаш бўйича аризаларни тўлдиришда тест синовлари ўтказиладиган предметлар блоклари рўйхати ҳақида маълумотлар ҳам берилган.

– Қизим институтнинг мусиқа йўналишига ҳужжатини топширди, – дейди нуроталик З.Раҳмонова, – Бу ерда абитуриент­лар учун барча шарт-шароитлар яратилганини кўриб жуда хурсанд бўлдим.

Ҳар бир абитуриентга тўғри йўналиш кўрсатиш келгусида уларнинг етук мутахассис бўлиши кафолатидир. Шундай экан, ўзи танлаган соҳаси бўйича олий таълимда таҳсил олмоқчи бўлган ёшларга омад тилаймиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қабул комиссиясининг иш телефонларига қилинаётган мурожаатларга тўлиқ маълумотлар берилиб, қониқарли жавоблар қайтарилмоқда.

Г. НОРБОЕВА,

Навоий вилояти

Яна ўқинг:  Bag'ri guliston...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: