Жамғарма фаолиятидан (2013-29)

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Тахтакўпир тумани, Мулк- овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи жами 321 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунинг­дек, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи маърузалар ўқилди.

Бухоро вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Жондор туманидаги Алели, Хўжалик, Мустақиллик ва Урганжиён қишлоқ врачлик пунктларида жами 104 нафар ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар ўртасида «Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари» ва «Қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун хавфли?» мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Тошкент вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Пскент тумани, Оқтепа қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Янгиобод, Дўстлик, Ўсмат, Мингўрик, маҳаллаларида истиқомат қилувчи жами 226 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Наманган вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Янгиқўрғон туманидаги Оқтом қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Баратов, Зарбдор ва Сой бўйи маҳаллаларида истиқомат қилувчи жами 61 нафар ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар ўртасида «ОИВ ва ОИТС нима?» ва «Репродуктив саломатлик» мавзуларида давра сухбатлари ўтказилди.

Самарқанд вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ургут тумани Уракбайжар қишлоқ врачлик пунктида жами 294 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Оtajonim

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: