Қишда кичкинтойлар қандай овқатланиши керак?

Февраль ойи қиш охирлайди. Аммо, ҳали унинг совуқ забти пасайгани йўқ. Эрталаб мактабга ва боғчага шошаётган кичкинтойлар баъзан нонушта қилмай кўчага отланишади.

Катталарнинг ширинсуханлик билан “болажоним, иссиқ-иссиқ сутингни ичиб ол “ёки” асалли чой билан ширин кулчангни тамадди қилиб кет” деган сўзларига баъзи тенгдошларингиз инжиқлик билан жавоб беришади. Ҳолбуки, “Бўш қоп тик турмайди” дейди доно халқимиз. Тўғри, мактабгача таълим муассасаларида тарбиячи опангиз ва унинг ёрдамчиси сизга эрталабки нонуштани беришади. Аммо, уйда онажонингиз сиз учун тайёрлаб қўйган нонушта ундан ҳам мазалироқ эканлигини унутманг, азиз болажонлар. Хўш, кичик мактаб ёшидаги ёки бошланғич синф ўқувчилари эрталаб оч қоринга мактабга боришса уларнинг қулоғига дарс кирадими? Йўқ, албатта. Беҳол ўқувчи дарснинг тугашини интиқлиқ билан кутади. Мактаб буфетида ҳам яна дарсга қўнғироқ чалиниб қолади, деган ҳадикда шоша-пиша овқатланади. Яхши чайналмаган луқма эса меъда шиллиқ қаватига зарарли таъсир этади. Айрим болалар сутни умуман хуш кўришмайди. Чунки уларнинг меъдасида ушбу маҳсулот таркибидаги лактозани парчаловчи фермент бўлмайди. Шу сабабли бу каби кичкинтойларга мажбурлаб сут ичириш мумкин эмас. Ёрма донли маҳсулотлар (тариқ, сули (перловка) ва гречихани улар учун сувда пишириб унга бир оз туз, шакар ва сариёғ солиб бериш керак. Бу фаслда болалар ҳамиша қорни тўқ ва бошдан-оёқ фаслга мос ҳолда кийиниб юрсалар грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)ларга чалинмайди. Турли дармондориларга бой мева-сабзавотларни истеъмол қилиш ва навбати билан қуюқ ва суюқ иссиқ-иссиқ таомларни истеъмол қилиш иммунитетни кўтаради. Совуқ кунда музқаймоқ ейиш ва турли бўёқли, сунъий яхна ичимликларни ичиш организмнинг кўп иссиқлик йўқотишига сабаб бўлади. Шундай қилиб шамоллашдан тортиб, томоқ оғриғию, қулоқ оғриғигача бўлган дардни орттириб олиш ҳеч гап эмас. Унутманг, болажонлар сиз соғлом бўлсангизгина ота-онангизнинг чеҳрасидан қувонч аримайди.

 

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  “Чумоли” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: