Хаметовлар триоси олтин медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 8-14 январь кунлари Будапешт шаҳрида XII Халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда 15 та давлатдан 126 нафар иштирокчи қатнашди.

Улар орасида машҳур Хаметовлар сулоласи вакиллари – Рустам, Камила ва Далерлар қатнашиб, ҳаво акробатлари йўналиши бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ҳакамларга Чарли Чаплиннинг ўғли Южин Чаплин бошчилик қилди. Фестивалда Хаметовларнинг оилавий учлиги “Камарлар” номли томошани намойиш этди. 126 нафар қатнашчи ўртасида юртдошларимиз олтин медални қўлга киритишди.

Шу муносабат билан 26 январь куни “Ўзбекдавлатцирк”ида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида Хаметовлар фестивалгача бўлган тайёргарлик жараёни машаққатлари, фестивалда олинган таассуротларни йиғилганларга сўзлаб беришди.

Журналистлар берган саволларга Хаметовлар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Яна ўқинг:  2018–2019 ўқув йилидан учта олий ўқув юртида сиртқи таълим очилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: