“ЖЧ-2019”нинг Сочида ўтказилиши бўйича шартнома имзоланди

 Россия бокс федерацияси ҳамда Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) Рим шаҳрида ўтган AIBAнинг Ижроқўм йиғилиши доирасида 2019 йилги жаҳон чемпионатининг Сочи шаҳрида ўтказилиши бўйича расмий ҳужжат имзолади.

Жорий йилнинг 1-4 ноябрь кунлари Москва шаҳрида AIBA ташкилотининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилишини ўтказишга ҳам келишиб олинди.

Ҳар икки шартномага Россия номидан бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев AIBA номидан вақтинчалик президент вазифасини бажариб турган Франко Фальчинелли имзо чекишди. AIBA президенти Чинг-Куо Ву истеъфога чиқарилганидан кейин айнан Фальчинелли ташкилотни бошқариб турибди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ёшлар иттифоқи делегацияси Германиядаги юртдошларимиз билан учрашди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: