Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори спортчиларимизни келгусидаги нуфузли мусобақаларга босқичма-босқич тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Миллий олимпия қўмитаси раиси А. Султоновнинг ҳисоботи тингланди. Унда мамлакатимизда 2017 йилда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, мамлакатимизда ўтган йили қатор спорт турлари бўйича Осиё чемпионати ва халқаро турнирлар ташкил этилди, спортчиларимиз халқаро мусобақаларда 770 дан ортиқ медални қўлга киритди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосарлари, бош котиб ва ижроия қўмитаси аъзолари сайланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов сўзга чиқди.

Яна ўқинг:  ИСТЕЪДОД ВА МАҲОРАТ ФЕСТИВАЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: