“Янги йил” салати

Зарур масаллиқлар: 500 гр. лаҳм курка ёки товуқ гўшти, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, 5 дона тухум, 100 гр. ёнғоқ, 150 гр. олхўри, майонез, туз.

Тайёрланиши: лаҳм қайнатиб пиширилади (курка гўштидан фойдаланилса 35 дақиқа, товуқ эса 20 дақиқа қайнатилади) ва совутилади. Тухум қайнатиб пиширилади. Кейин лаҳм майда қилиб тўғралади, тухумнинг эса оқи ва сариғи ажратилиб, алоҳида майда қиғичдан ўтказилади. Сўнг олхўри майда қилиб тўғралади. Ёнғоқ блендерда майдаланади. Пишлоқ ҳам майда қирғичдан ўтказилади.

Тўғралган лаҳм, таъбга кўра туз, олхўри, тухумнинг сариғи, пишлоқ, ёнғоқ, тухумнинг оқини кетма-кетликда орасига майонез суртиб, ликопчага солинади. Салатни ҳар ким ўз дидига қараб безатиши мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Творогли-ёрмали пишириқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: