Трансплантация ҳақида янгича тасаввур

Яқинда Францияда инсон тери қопламасини кўчириб ўтказиш бўйича ноёб операция амалга оширилди. Унда танасининг 95 фоиз қисми оловда куйган 33 ёшли беморга унинг эгизаги донорлик қилди.

Беморни терини кўчиришга тайёрлаш учун иккита жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. Тери трансплантациясининг ўзи уч босқичда, яъни беморни даволаш муддатининг еттинчи, ўн биринчи ва қирқ тўртинчи кунлари бажарилди. Умуман бемор ўн марта жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди.

Донордан эллик фоиз тери қопламаси бош, орқа ва сон қисмларидан олинди. Унинг терисидан юпқа қават олиндики, унинг қайта тикланиши учун бир неча кун талаб этилди ва бу бир жойдан бир неча марта тери қатламини олиш имконини берди. Олинган тери қатлами чўзилиб, тур кўринишидаги имплантант шакли ўтқазилди. Бемор ҳозирда мустақил ўзи юради ва ёза олади.

Жарроҳларнинг сўзларига қараганда бундай катта ҳажмдаги терини кўчириб ўтказиш амалиёти дунёда биринчи марта амалга оширилган.

Яна ўқинг:  Бу ютуқ зиммамга катта масъулият юклайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: