Бу ютуқ зиммамга катта масъулият юклайди

Фаррух ЭРМАТОВ,

“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” соҳиби

“Sog‘lom avlod” таҳририятининг эшигини тақиллатиб келган илк кунларимни эслайман. Бола кўзларидек тиниқ ва тоза орзу-хаёллар билан келгандим, ўшанда. Ниятим шу нуфузли таҳририятда ишлаш, касбий кўникмамни шакллантириш, маҳоратимни ошириш эди. Устозлардан соҳа сирларини ўрганиш мақсадим эди. Ниятимга эришдим. Ишга қабул қилиндим. Мана, қарийб ўн бир йилки, саҳифаловчи-дизайнер бўлиб фаолият юритяпман.

Олийгоҳда ўқиб юрган кезларимда катта ютуқларни қўлга киритаётган устоз ҳамкасбларимга ҳавас қилардим. “Мен ҳам қачондир шу даражага етармиканман”, деб ўйлардим. Яқинда биринчи бор ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти”нинг “Йилнинг энг яхши ёш дизайнери” йўналиши ғолиби бўлдим. Бу ютуқ зиммамга янада масъулият юклайди.

Ҳа, одам қилган ишни одам қила олади. Мен ҳам деҳқонман десам, адашмайман. Менинг ерим – газета. Насиб этса, ҳали кўплаб нуфузли танловларда ғолиб бўламан. Устозларим ишончини оқлайман, эл-юрт орасида ҳалол меҳнатим билан обрў қозониб, яқинларимнинг юзини ёруғ қиламан.

Яна ўқинг:  Дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: