“Ёшлар поезди” Сурхондарёда
Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси ўтказилди.
Мазкур акция давомида тарғибот гуруҳи аъзолари вилоят маркази ва туманларда, олис ва чекка ҳудудларда бўлиб, аҳоли, жумладан, ёшлар билан учрашди. Жойлардаги очиқ мулоқот ва Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирлари Термиз шаҳри, Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Қизириқ ва бошқа туманларида бўлиб ўтди. Таълим муассасаларида “Китоб тарғиботи” акцияси ўтказилиб, китоблар тўпламлари топширилди. Туманларда имконияти чекланган ёшлар, якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олинди. Улар маънавий қўллаб-қувватланди ҳамда бу ёшларга қизиқарли бадиий китоблар совға қилинди. Термиз шаҳридаги 12-”Меҳрибонлик” уйига совға-саломлар берилди.