Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси делегатсияси Корея Республикасига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси делегатсияси Корея Республикасига ташрифи доирасида “Sejin G&E Co. Ltd” компанияси вакиллари билан Ансан шаҳридаги чиқиндиларни қайта ишловчи “Ансан Реcйcлинг Cентер” корхонасига ташриф буюрдилар. Ушбу корхона қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш билан шуғулланиб, Ансан шаҳрининг 750 минг аҳолисига хизмат кўрсатади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашнинг йиллик ҳажми 15 минг тоннадан зиёдни ташкил этади.
Бугунги кунда корхона қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 80 фоизгача бўлган фойдали компонентларини саралаш имконини берувчи замонавий технологиялар билан таъминланган.
Учрашув давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Компания раҳбарияти Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни комплекс бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ҳамкорликка қизиқиш билдирди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Sejin G&E Co. Ltd” компанияси ўртасида қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизатсия қилиш ва қайта ишлаш, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган Тошкент шаҳар полигонида чиқиндихона газини қайта ишлаб, ундан электр ва иссиқлик энергиясини олиш технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишни кўзда тутувчи меморандумни имзолаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 50-60 млн. АҚШ доллари.