Ичак саратонини даволашнинг янги усули

Слоун-Кеттеринг номли Мемориаль онкология маркази ва Массачусетс технология институти олимлари радиоиммун даволашнинг янги усулини яратдилар.

Бу усулда иммунотерапия ва нур билан даволаш биргаликда олиб борилади. Мутахассисларнинг фикрича иммунотерапия янги усул бўлиб, келажакда кимётерапиянинг ўрнини эгаллаши мумкин экан.

Радиоиммунотерапияда саратон ҳужайраси аниқланиб, унинг сиртига ёпишиб олувчи кўпканалли антитанача яратилади. Бундан ташқари ўсмага юқори дозада нурланиш берувчи радиоактив индикатордан фойдаланилади. Ҳозирги кунгача беморларда зарурий нурлантириш миқдорини аниқ белгилаш қийин эди. Бироқ, олимлар жамоаси бунинг уддасидан чиқди. Натижада кимётерапия ва нур билан даволашдан фарқли ўлароқ, янги усул соғлом ҳужайралар учун хавф туғдирмайди.

Тадқиқотчилар ичак саратонига чалинган 10 та сичқон устида тажриба ўтказди. Ўсманинг ўсишига ёрдам берувчи GPA33 антигенига ушбу услубда таъсир ўтказилди. Натижада олимлар кемирувчиларнинг барчасини даволашга эришди.

Мутахассислар янги усулни саратоннинг бошқа турларини даволашда ҳам самара бериши мумкинлиги ҳақида сўз юритмоқда. Бироқ, бунинг учун яна янги ва чуқур илмий изланишлар талаб этилади.

Яна ўқинг:  Чемпионат юқори савияда ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: