ЖАЖЖИ МУЗАФФАРЛАР
“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури асосида юртимизда камол топаётган авлодни соғлом, маънавий етук қилиб тарбиялаш учун зарур шарт-шароит яратиш, ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишига жалб этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Дастур ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасаларидаги болаларни спортга жалб этиш, уларни жисмонан чиниқтириш, спортга бўлган қизиқишларини уйғотиш, болалар ўртасида дўстлик, биродарлик ва бирдамлик фазилатларини камол топтириш мақсадида Олмазор туманидаги 423-432 мактабгача таълим муассасларида “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақалари ўтказилди. Унда болажонлар турли спорт машқларини бажариб, куч синашди.
Тадбир туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг туман филиали, Маънавият тарғибот бўлими ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда иштирок этган жажжи қатнашчиларга “Соғлом авлод учун” жамғармаси туман бўлимидан турли хилдаги эсдалик совғалар топширилди.
Маҳлиё ҚУТЛИЕВА