Фарғонада Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди
Фарғонада Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди.
Янги иш бошлаган мазкур Ислом ҳуқуқи мактабида вилоятдаги имом-хатиблар, ноибларга Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларимизнинг асарлари чуқур ўргатилади. Мактабда тингловчилар учун барча шароит яратилган.