“Тошкент мода ҳафталиги – 2017”

“Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар кўмагида ташкил этилган мазкур ҳафталикнинг очилишига енгил саноат корхоналари вакиллари, либос дизайнерлари, олий ўқув юртларининг талабалари ва чеварлар таклиф этилди.

Мода ҳафталиги юртимиз ва хорижлик дизайнерларнинг ижоди билан яқиндан танишиш, уларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун имкон яратиш, ёш дизайнерлар, модельерларнинг билим ва кўникмаларини янада бойитишдек мақсадларни кўзлайди. Тадбир доирасида ўзбек миллий матолари кўргазмаси, ёш модельерлар ижодининг намойиши, муаллифлик ишлари тақдимоти, ўқув семинарлари, ёшлар учун маҳорат сабоқлари, “Tashkent fashion performance” ўзбек ва хорижий дизайнерларнинг ижодига оид дефиле, миллий либослар фестивали бўлиб ўтади.

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-48)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: