
Ҳар бир воқелик замирида турли сабаблар мавжуд. Агар олис мозийдан бугунги замонавий технологиялар асригача бўлган йўлимизга назар ташласак, ҳар бир янгилик ва тараққиёт омилида инсон онги-шуури билан боғлиқ ҳаёт ҳақиқати кўзга ташланади.
Бошқа соҳаларда бўлгани каби ёнғин хавфсизлиги тизимидаги жараёнлар ҳам айни фикримизга ҳамоҳангдир.
Айтиш керакки, Республикамизда ёнғин хавфсизлиги хизмати йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида бу хизмат таркиби ва тузилиши тўла шаклланиб, замонавий ёнғин ўчириш техникалари ҳамда воситаларига эга бўлди. Мустақиллик йилларида ушбу ташкилот ўз куч ва салоҳиятини тўла намоён эта олган хизматга айланди. Яқин ўтмишда Ёнғиндан сақлаш бошқармаси деб юритилган тизим Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси, унинг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда бўлинмаларига айланди. Мазкур бошқармалар ва бўлинмалар қошида фаолият кўрсатаётган Ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган Ёнғин хавфсизлиги қисмлари ходимлари жойларда содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш билангина чегараланиб қолмасдан корхона ва ташкилотларда, кенг аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этиб, юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисалар олдини олишга, хавфсизликни таъминлашга эришмоқдалар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятМактабгача таълим: Болажонлар экологияни қандай ўрганади?
Мамлакатимизда экологик маданиятни ривожлантириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори
СиёсатТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати
Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам
Тиббий сабоқларСифат ва хавфсизлик – инсон саломатлиги омили
( Реклама ўрнида) Бугунги кунда давлатимиз дунё тамаддунида ўзини намоён қилаётган бир пайтда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларимизнинг жаҲон бозорида ўз ўрнини топиши, экспор
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
