Халқ саломатлиги йўлида ҳамкорлик

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда аҳоли саломатлиги масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси ҳам қатор йиллардан буён шу соҳада фаолият юритиб келаётган ташкилотлардан биридир.

Жамғарма томонидан йўлга қўйилган халқаро ҳамкорлик алоқалари натижасида мамлакатимиздаги бемор болалар нуфузли чет эл клиникаларида даволаниб қайтишмоқда.

Бундан ташқари ҳамкорлик доирасида ривожланган чет давлатлар тиббиёт ходимлари томонидан мамлакатимизда ташкил қилинаётган тиббий кўрик ва маслаҳатлар ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда катта самара бермоқда.

«Соғлом авлод учун» жамғармаси бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2012 йил давомида жамғарма мазкур йўналишда Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти, Жанубий Кореянинг «Save the Children» халқаро жамғармаси, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH жамғармаси, Ин Ха университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бош­қа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болалар бепул соғломлаштирилмоқда.

Жумладан, жамғарма узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Халқаро ҳамкорлик доирасида «Соғлом авлод учун» жамғармаси қошидаги Тиббий-ижтимоий марказнинг янги биноси қурилиб замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур тиббий ёрдамларни кўрсатиш каби мақсадларни кўзлаган ҳолда жамғарманинг Ҳудудлараро кўчма тиббий-ижтимой патронаж бригадаси «Hyundai» русумидаги мобиль клиника билан таъминланди.

Бундан ташқари, Корея Республикаси билан бир қатор соғ­ломлаштириш дастурлари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 16-23 июнь кунлари Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари (18 нафар кардиолог, педиатр, ортопед, офтальмолог, фармацевт ва бошқа мутахассислар) томонидан республикамизнинг бир неча ҳудудларида: 17-июнь куни Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий маркази ва Республика офталмология клиник шифохонасида, 18 июнь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент қишлоғи «Ариран» қариялар уйида беморлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, 19-21 июнь куни Навоий шаҳри Аэропорти биносида беморлар умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Яна ўқинг:  Китобхонлик кучайтирилади

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2012 йилнинг 6-13 июль кунлари Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 938 нафардан ортиқ аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. 3 нафар беморнинг аҳволи оғирроқ бўлгани учун Корея Республикасининг нуфузли клиникаларида соғломлаштирилди. Ҳозир улар юртимизга қайтишган.

– Юртингизга иккинчи марта келишим, – дейди Ин Ха университети госпитали кардиолог врачи, профессор У Сонг Ил. – Ўтган йили ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликда ўтказилган тиббий кўрик жараёнида қарийб минг нафарга яқин аҳолига зарур тиббий ёрдам кўрсатган эдик. Шулардан энг оғир деб топилган уч нафар бемор Кореяда даволаниб қайтиб келишди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши ва шифокорларнинг доимий назорати остида. Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, болалар соғлигига жуда катта эътибор қаратилгани мени хурсанд қилди.

Савоб ишни хар ким қилиши керак, савоб ишни хар куни қилиш керак. Юртбошимизнинг мазкур сўзларини ўзларига шиор ва дастуриламал қилиб олган «Соғ­лом авлод учун» халқаро хайрия жам­ғармасига ана шундай хайрли ишларида омад тилаб қоламиз.

Фарҳод ТОЛИПОВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: