Биз – буюк юрт фарзандларимиз

Наманган вилоятида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан «Биз – буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Президентимизнинг 2013 йил 12 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалда «Камолот» етакчилари ва фаоллари, ўқувчи ва талабалар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёшлар иштирок этди.

Фестиваль доирасида шаҳар ва туманларда ўтказилган «Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти», «Сиз севган қаҳрамонлар», «Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз», «Депутат ва ёшлар» сингари лойиҳаларда депутат ва сенаторлар, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, актёр ва хонандалар, спорт усталари ёшлар билан мулоқотда бўлиб, Ватанимизнинг мустақил тараққиёт йўли, барча соҳада эришилаётган ютуқлар, ёшларга оид давлат сиёсати, миллий менталитетимизга зид ғоялар ва «оммавий маданият»нинг асл мақсад-моҳияти ҳамда уларнинг миллий маънавиятимизга таъсири ҳақида фикр юритди.

«Энг яхши тақдимот», «Истиқлол истеъдодлари», «Биз – соғ­лом ахборот муҳити тарафдоримиз», «Агар мен депутат бўлсам», ­»Президент асарлари билимдони», «Миллий қадриятлар – менинг нигоҳимда» каби танловларда ёшлар ҳуқуқ, бадиий ижод соҳасидаги иқтидорларини намоён этди.

– Маънавиятга доир билимимни бойитишда Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарини дастуриламал қилиб олганман, – дейди фестивалнинг «Энг яхши маънавият тар­ғиботчиси» танлови ғолиби, Наманган давлат университетининг учинчи босқич талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти сов­риндори Муҳаббат Раҳмонова. – Бу китоб миллий маънавиятимизни асраб-авайлаш йўлида бизни янада кўп ўқиш ва изланишга ундайди.

Тадбир доирасида ташкил этилган «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» деб номланган кўргазмада ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилди.

Фестиваль катта концерт дастури билан якунланди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Б.Юсупов иштирок этди.

Акрамжон САТТОРОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  ТАШХИС ҚЎЙИШ ВА ДАВОЛАШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: