Атир-упа маҳсулотларидан кўп фойдаланиш соғлиқ учун зарар
Мутахассис Кейт Гренвилл ўтказган тадқиқот ҳар уч одамдан биттасида атир-упа маҳсулотлари туфайли бош оғриғи, астма, тошма каби ёқимсиз симптомлар пайдо бўлишини кўрсатди. 2014 йили ўтказилган тадқиқот эса атир ҳид орқали юзага келган мигрень (вақти-вақти билан тутадиган қаттиқ бош оғриғи) касаллигининг асосий сабабчиси эканини исботлаган эди, деб ёзади The Deccan Chronicle нашри.
Кейт Гренвилл деярли барча атир-упа маҳсулотларида сунъий кимёвий моддалар бўлишини аниқлади. Ҳатто бундай маҳсулотлар таркибидаги табиий эфир мойи ҳам зарарли бўлиши мумкин.
Масалан, атиргул мойи таркибидаги бирикма аллергик реакцияни қўзғатади, 1,8-цинеол эса жигарга зиён етказади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу бирикмалар кўп миқдорда ишлатилгандагина соғлиққа хавф солади.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.