“Баунти” ширинлиги
Зарур масаллиқлар: 2 дона сутли шоколад (плитка), 3 стакан ширин бўлмаган кокос қириндиси, 1 стакан қуюлтирилган сут.
Тайёрланиши: қуюлтирилган сут кокос қириндиси билан яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра пергамент қоғозга қўйиб, музлатгичда юзаси музлагунча ушлаб турилади. Кейин эса бироз музлаган масаллиқдан шакл ясаб олинади. Эритилган шоколад билан унинг юзаси белаб олинади. Музлатгичга яна 20 дақиқа қўйилади.
“Баунти” ширинлиги тайёр!
ХуршидаБону