Сувни тозаловчи антиқа “мешкоб”ча
Йилнинг қайси фаслида бўлмасин сафарга, саёҳатга ёки табиат қўйнига дам олишга чиққанда сув жуда зарур бўлади. Бахтга қарши ҳар доим ҳам идишда керагича сув олиб юриш машаққат туғдиради.
Чамаси бу муаммонинг ечими топилди. Мутахассислар “1HYDRO Series Filtration Bottle” деб номланувчи мешкобсимон фильтр яратишди.
Ушбу идиш ташқи кўринишдан кичик шиша идишга ўхшайди. Сувга тўлдиргандан сўнг ундан найча ёки спортчиларники сингари анъанавий клапан орқали фойдаланиш мумкин.
“1HYDRO Series Filtration Bottle” мешкоби сувни тозалашда бир неча қаватли фильтрдан фойдаланади. Биринчи ва асосий фильтр – бу кўмир. Шунингдек, қопқоғига ҳимоя тури ва яна бир фильтр ўрнатилган. Буларнинг барчаси идишга олинаётган сувга хавфли микроорганизмлар тушишини 99,99 фоизгача чеклайди ва идишга ҳар қандай паразитлар киришига йўл қўймайди. Ихтирочиларнинг қайд этишича, фильтрлар 1500 марта ишлатилиши мумкин.