Қайта тайёрлов – замон талаби

Ҳар қандай соҳа ривожи ундаги мавжуд кадрларнинг касбий маҳоратига боғлиқлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.

Шу маънода истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ жамиятимизнинг барча жабҳаларини етук ходимлар билан таъминлаш, уларни касб кўникмаларига ўргатиш борасида сезиларли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, Биринчи Президентимиз томонидан 1997 йил 29 августда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури бу борада чинакам катта қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди. Дастурда ўқувчи-ёшларни миллий таълим тизими асосида замонавий фанларга ўргатиш, улар қалбида ўз касбига бўлган чексиз садоқат туйғуларини шакллантириш, педагогларнинг етишиб келаётган ёш мутахассисларга ўз касб сирларини чуқурроқ сингдириб бориш каби энг асосий жиҳатлар ўрин олганлиги ҳам диққатга сазавордир.

Мазкур масалаларнинг ижроси сифатида Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Педагог кадрлар малакасини ошириш тармоқ марказида ҳам бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, педагог кадрларни қайта тайёрлаш, янги педагогик технологияларни қўллаган ҳолда ўқитишнинг ноанънавий шаклларини ривожлантириш борасида ҳам зарурий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, шу кунларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти педагоглари терапия йўналиши бўйича ўз малакаларини бойитмоқда. Тингловчилар махсус бўлимларга ажралган ҳолда профессор Д. Норқулов ва доцент Н. Ниёзоваларнинг маъруза ва амалий дарсларида қатнашмоқда. Бошқа модуль тизими бўйича педагоглар М. Базарбаев, Э. Мирсаидов, П. Тошходжаева, Б. Атбосарова, Ж. Анваровларнинг илмий салоҳияти тингловчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилмоқда. Мазкур маъруза ва амалий дарслар натижасида турли тор мутахассисликларга эга соҳа вакиллари ўз йўналишлари бўйича замон талабларига мос етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиб, келгусидаги ёш мутахассисларни тайёрлашда муносиб ҳиссаларини қўшишига умид қиламиз.

З. ШЕРОВА,

ТошПТИ УАШ терапия ва клиник фармакология кафедраси ассистенти

А. ҚУРБОНОВ,

ТошПТИ фтизиатрия кафедраси ассистенти

Яна ўқинг:  Унутилмас таассуротлар билан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: