Сосискали булочка

Керакли масаллиқлар: 300 гр. ун, 1 та тухум, 100 гр. маргарин, 1 стакан сут ва хамиртуруш, 6 дона сосиска, 150 гр. пишлоқ, 2 дона тухум сариғи.

Тайёрланиши: сутга маргарин, тухум, хамиртуруш солиб, юмшоқ хамир қорилади ва ярим соат тиндирилади. Хамир ёйилиб, 2 см энлиликда тасма шаклида кесилади. Пишлоқ қирғичдан ўтказилиб, сосискалар устига сепилади ва хамирга ўралади. Ўралган сосискали хамирлар устидан тухум сариғи суриб чиқилади. Сўнг 200 даража қиздирилган газ печида 20 дақиқа давомида пиширилади.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Тиш оғриғини босиш учун табиатдан чора излаймиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: