Янги дастур

Ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига йўналтиради

Халқ таълими вазирлиги ва Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педогогик-психологик Республика Ташхис маркази мутахассислари томонидан 9-синфни тугатаётган ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш юзасидан янги дастур ишлаб чиқилди.

www.tashxis.uz сайтига жойлаштирилган янги дастурда жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатаётган 533минг 658 нафар битирувчилар ҳақида барча маълумотлар киритилган. Жумладан, дастурда ҳар бир мактаб битирувчиси ҳақида маълумотлар, уларнинг қайси академик лицей ёки касб-ҳунар коллежда ўқиш истаги борлиги ҳақида изоҳлар жойлаштирилган. Шунингдек, дастур орқали ота-оналар республикада фаолият кўрсатаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда улардаги йўналишлар билан яқиндан танишишлари мумкин.

Ўз навбатида бу таҳлилий маълумотлар келгусида янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётимизнинг реал секторларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Ушбу дастур 3 та асосий қисмга бўлинган бўлиб, кенг жамоатчилик, мактаблар ва она-оналар учун мўлжалланган.

Шуни айтиш жоизки, бу йилги ­9-синф битирувчиларидан 51 минг 719 нафари (10.2 %) академик лицейларда, 481 минг 939 нафари (89.7 %) касб-ҳунар коллежларида ўқиш истагини билдирган.

Яна ўқинг:  Меҳнат дафтарчаларини бекор қилиш таклиф этилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: