Иқтидорли теннисчимиз Нигина шоҳсупада
Грузияда Халқаро теннис федерацияси томонидан хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган мусобақада истеъдодли спортчимиз Нигина Абдураимова яккалик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.
Халқаро турнирда Нигина россиялик Полина Монова, Яна Сизикова, Полина Лейкина ҳамда словакиялик Виктория Кузмовани мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
Мусобақанинг финал баҳсида Н.Абдураимова Анна Калинскаяга (Россия) қарши кортга чиқди. Нигина баҳснинг биринчи сетини 3:6 ҳисобида бой берган бўлса-да, иккинчи ва учинчи сетларда 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа Нигина Абдураимова мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.
Н.НОРБОБОЕВ