Гўштни кўп истеъмол қилувчилар диабетга мойил бўлади
Сингапурлик тадқиқотчилар гўштни кўп истеъмол қилиш диабет ривожланишига сабаб бўлишини таъкидлашмоқда. Бу гўшт таркибида гем миқдори кўплиги билан қисман боғлиқ. Гем – кислороднинг тана бўйлаб тарқалишига ёрдам берувчи гемоглобин таркиби.
Олимлар 1993 йилдан 1998 йилгача 45 – 74 ёш оралиғидаги 63257 нафар одамнинг маълумотларини топлади ва таҳлил қилди. Шундан сўнг улар иштирокчиларни ўртача 11 йилга яқин назорат қилиб борди. Тадқиқот натижасида, гўштникўп ейдиган инсонларда диабет хавфи юқори бўлиши аниқланди.
Жумладан, гўштни ҳаммадан кўра кўп истеъмол қиладиганларда диабет ривожланиши хавфи кам гўшт ейдиганларга нисбатан 23 фоиз камроқ бўлди. Шунингдек, гўшт ўрнига балиқ ва денгиз маҳсулотлари истеъмол қилиш касаллик хавфини камайтириши ҳам маълум бўлди.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.