Қонунчиликда хотин-қизлар муҳофазаси

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси мустақилликнинг илк йиллариданоқ давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириб, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиши, барча соҳаларда эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Зеро, гендер тенгликка эришиш барқарор тараққиётнинг асосий омилларидан биридир. Бу масалани ҳал этиш бозор иқтисодиёти ислоҳотларига босқичма босқич ўтиш йўлини танлаган ёш мустақил давлатлар учун муҳим саналади. Чунки, кўплаб мамлакатларда бўлгани каби мамлакатимиз аҳолисининг 51,2 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этиши, жамиятнинг барқарор ривожланишининг муҳим омилларидан биридир. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ Президентимиз бу ҳақда шундай дейди: «Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Айниқса, аёлларга Шарқона эҳтиром ва эъзоз биз учун ибратли меросдир».

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 2 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 1998 йилнинг «Оила» йили, 1999 йилнинг «Аёллар» йили деб эълон қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларнинг даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида»ги Қарори, 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори юртимизда аёлларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром намунасидир.

Президентимизнинг 1995 йил 2 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони аёлларни мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти масалаларини ҳал қилишга, уларнинг давлат ва жамоат бошқарувидаги иштирокини оширишга кенг жалб этиш учун кенг имкониятлар очиб берди. Мазкур Фармонга биноан Бош вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, унинг зиммасига хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ролини янада ошириш билан боғлиқ масалалар юкланди. Мазкур фармон билан вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликларида ҳокимларнинг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлари лавозимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқор­ғи Кенгесида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосарининг тегишли лавозими жорий этилди.

Юртимизда аёлларнинг муаммолари билан боғлиқ сиёсатни амалга оширувчи ушбу тизим хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаб, салоҳиятини рўёбга чиқаришда самарали таъсир ўтказмоқда.

Яна ўқинг:  Неча ёшдан ишлаш мумкин?

Шунингдек, «Меҳнат» ва «Оила» кодексларида аёлларга имтиёзлар берилиб, ҳуқуқий ҳимояга олинган. 1999 йил 14 апрелда Ўзбекиcтон Республикасининг «Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган.

Бугунги кунда оила, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазаси ҳамда аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи Ўзбекистон Республикасининг 80 га яқин қонуни ва қонун ости ҳужжатлари мавжуд.

Мавлуда МАНСУРОВА,

Шайхонтоҳур туманидаги 7-сонли давлат нотариал идораси катта нотариуси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: