Олимлар ўзи ишлайдиган тиш чўткасини ихтиро қилишди

Ота-оналар фарзандларини кичкиналик пайтлариданоқ тишларини тозалашга ўргатиб боради. Тишни хшилаб тозалаш учун икки дақиқадан ортиқ эътибор билан ювиш талаб этилади. Blizzident компанияси мутахассислари эса бу қоидага қаршилик билдирди. Улар ихтиро қилган янги чўтка 10 сония ичида ҳамма тишларни тозалай олади. У тишларни тартиб бўйича тозалайди, уни қўлда ушлаб туриш ҳам шарт эмас.

Чўткадан фойдаланиш учун уни оғизга жойлаштириш кифоя, у ишни мустақил равишда бажараверади. Тиш тозалаб бўлингач, чўтка чиқарилади ва сувда чайилади. Уни ойда бир марта қувватлаш етарли.

Янги тиш чўткаси 14 ёшдан катта одамларга мўлжалланган, кичкина болаларга тўғри келмайди. Ҳозир олимлар унинг кичкина турларини яратиш устида иш олиб боряпти. Blizzident компанияси янги чўткани яқин вақт ичида кўп миқдорда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қоғоз ўрнини босувчи планшет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: