
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида мамлакатимиз ёш атлетлари ҳам муносиб иштирок этди.
Нуфузли мусобақада дунёнинг 50 дан зиёд давлатидан 400 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар билан бирга 2018 йили Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпиадасига лицензияларни қўлга киритиш учун баҳслашди.
Жаҳон чемпионатининг қизлар ўртасидаги баҳсларида ўз вазн тоифасида Кумушхон Файзуллаева кумуш ва бронза, Гулноза Аҳмадова битта бронза ва иккита кумуш медалга сазовор бўлгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Чемпионатда қатнашган қизларимизнинг қайд этган натижалари терма жамоамизнинг муҳим очколарни қўлга киритишини таъминлади. Натижада учинчи ўринни эгаллаган атлетларимиз ўсмирлар Олимпиадасининг иккита лицензиясига эга бўлди.
Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги вазни 94 килограммгача бўлган атлетлар баҳсида иштирок этган Саидмухтор Саидаҳроров ва Александр Ли совриндорлар қаторидан ўрин олди. Ўсмирларимиз умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллаб, Олимпия ўйинларининг битта лицензиясини қўлга киритди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЎсмирларда нега буйрак тўсатдан «қуриб қолади»?
Бизга баъзида 12-15 ёшли ўсмирлар мурожаат қилади. Ота-оналари фарзандининг ранги оқариб, ҳолсизланиб, қон босими ошиб кетганини, тиббий муассасаларда камқонликдан даволанишганини
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортТошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 3 апрели ўзбек бокс спорти тарихига янги саҳифа бўлиб кирмоқда. Яъни, шу куни Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади. "Ҳу
