Ловия марказий асаб тизими учун фойдали

  • Жанубий Америкага келиб ўрнашган халқлар 7 минг йиллар олдин ловия ўстиришни бошлаган. Кейинчалик у Қадимги Мисрда, сўнгра Римда кенг тарқалган. Милоддан аввалги III асрга тегишли Хитой солномаларида ловия ҳақида маълумотлар бор. Римлик аёллар уни овқатга ишлатиш билан бирга, кукунидан косметик восита – упа сифатида фойдаланганлар.
  • Ўрта асрларда қандайдир сабабларга кўра ловия истеъмолдан чиқиб кетган ва Буюк кашфиётлар даврида Европага қайтадан кириб келган. Ҳозир у ҳамма жойда етиштирилади.
  • Ловиянинг навлари кўп. Йирик оқ ловия – ўзгача ширин таъмга эга ва энг узоқ қайнатиладиган тури. У деярли бир ярим соат қайнатилади, лекин шунда ҳам ўз шаклини сақлаб қолади.
  • Ловия дони крахмал, магний, калций, темир моддаларига бой. У марказий асаб тизимига ижобий таъсир қилади. Сил касалига йўлиққан кишиларга ловияли овқатлар тавсия этилади.
  • Бразилия ошхоналарида қора ловия оммалашган. Унинг таъми аччиқ бўлишига қарамасдан, пазандачиликда кенг қўлланилади.
  • Ловияни қайнатишдан олдин совуқ сувда 6–12 соат ивитиб қўйиш керак. Шундан кейин 40-60 дақиқа қайнатилади.
  • Ловия калорияси – 298 ккал.
  • Озиқлик даражаси: 21 грамм оқсил, 2 грамм ёғ, 47 грамм углевод.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бодринг ҳақида қизиқарли маълумотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: