Инсоннинг ўзини паст баҳолашига олиб келиши мумкин бўлган одатлар

Ўзига баҳо бериш билан боғлиқ муаммолар тортинчоқлик, ишончсизлик, жамоага қўшила олмаслик каби бошқа муаммоларни ҳам юзага келтиради. Қуйида кўрсатилган одатлар инсоннинг ўзини паст баҳолашига сабаб бўлиши мумкин.

  1. Ўзини бошқалар билан таққослаш ва уларни ўзидан юқори кўриш. Бу усул орқали, ўзимиз тўғримиздаги ҳақиқатларни билиб ололмаймиз.
  2. Рақобат қилиш. Кимдандир яхшироқ бўлишга қаттиқ тиришиш ўзимизни бошқалардан кўра ёмонроқ ҳис қилишимизга сабаб бўлиши мумкин.
  3. Умид қилиш. Ўзимизга ишонишдан воз кечиб, умид билан ниманидир кутиб яшаймиз, лекин баъзан нимани кутаётганимизни ҳам билмаймиз.
  4. Ўз манфаати йўлида бошқалардан фойдаланиш.
  5. Мақтовга интилиш. Агар ўз қадримизни билмасак, обрў-этиборнинг ортидан қувишимизга тўғри келади. Бу эса истаган нарсамизга эришишимизга олиб келмайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ШИФОКОРЛАР УЧУН МАХСУС СОАТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: