“Энг обод таълим муассасаси – 2017” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Таълим муассасаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш, уларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, бу борада илғор тажрибаларни рағбатлантириш ва оммалаштириш мақсадида халқ таълими тизимидаги барча мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида “Энг обод таълим муассасаси — 2017” кўрик-танловининг якуний республика босқичи бўлиб ўтди.

Ҳар бир ҳудуддан ғолиб бўлган жами 28 та, 14 та мактабгача таълим муассасалари ва 14 та умумий ўрта таълим мактаблари танловнинг республика босқичида қатнашди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов иштирокчиси бўлган таълим муассасасининг янги ўқув йилига намунали тайёрлиги, жумладан, ободонлаштириш ишларининг ташкил этилганлиги, мактаб ҳовлисига манзарали дарахт, гул ва терак кўчатларининг ўтқазилганлиги, холисона баҳоланди.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра, умумтаълим мактаблари ўртасида 1-ўринни Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 13-сонли мактаб, 2-ўринни Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 4-сонли мактаб, 3-ўринни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 153-сонли мактаб эгаллади.

Мактабгача таълим муассасалари ўртасида 1-ўринни Самарқанд вилояти Cамарқанд шаҳридаги 84-сонли, 2-ўринни Навоий вилояти Нурота туманидаги 1-сонли, 3-ўринни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 17-сонли мактабгача таълим муассасалари эгаллади.

Республика босқичида иштирок этган барча таълим муассасалари Халқ таълим вазирлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида: долзарб вазифалар белгиланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: