Сурункали милк яллиғланиши Альцгеймер касаллигига сабаб бўлади

Тайванлик тадқиқотчилар 50 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Улар милкларнинг сурункали яллиғланиши Альцгеймер касаллиги хавфини ошириш-оширмаслигини аниқлаш устида иш олиб борди ва ўн йилдан ортиқ сурункали милк касалликларидан азият чеккан одамлар Альцгеймер касаллигига 70 фоиз кўпроқ дуч келишганини аниқлади.

Мутахассислар натижага таъсир қилиши мумкин бўлган диабет, инсульт, юрак касалликлари каби омилларни ҳам ҳисобга олишди. Олимларнинг сўзларига кўра, милк яллиғланиши даврида организмда яллиғловчи бирикмалар кўпаяди. Олдинги тадқиқотлар бу касаллик ақлий қобилиятларга ҳам салбий таъсир қилишини кўрсатганди.

Шунингдек, бир кечани ухламасдан ўтказиш Альцгеймер хавфини оширади. Уйқусиз тундан сўнг орқа мия суюқлигида ақли заифлик билан боғлиқ бета-амилоид оқсилининг миқдори 10 фоизга ортади. Бу Вашингтон тиббиёт университетида ўтказилган тадқиқотларда ўз исботини топган.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН ФОЙДАЛИ ҚАЙСИ МАҲСУЛОТЛАР ТАОМНОМАДА БЎЛИШИ ШАРТ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: