Ортиқча вазн – саломатликдаги муаммолардан дарак

Ортиқча вазн юрак саломатлигига доим хавф солади. Лондон коллежи тадқиқотчилари 10 минг нафар соғлом ва юрак-қон томир муаммоларига йўлиққан 7600 дан зиёд одамнинг маълумотларини таҳлил қилди.

Мутахассислар оғирлик ва юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини баҳолашди. Тадқиқот натижасига кўра, қон босими юқори, холестерин даражаси ортиқча ва бел ҳажми катта одамларда вазни қанча бўлишидан қатъи назар юрак касалликлари ривожланиши эҳтимоли икки марта кўплиги аниқланди.

Бошқа жиҳатдан соғлом бўлган ортиқча вазнли қатнашчилар касалликка нормал вазндагиларга қараганда 26 фоиз кўпроқ дуч келгани маълум бўлди. Фақат семириш муаммоси бор, юқорида санаб ўтилган бошқа омиллардан холи кишиларда эса юрак касалликлари аломатлари 28 фоизга кўпроқ кузатилди. Мана шу маълумотлардан келиб чиқиб, олимлар “соғлом семизлик” мавжуд эмас, деган хулосага келди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ТИНИБ-ТИНЧИМАГАН ОДАМЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: