Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари тармоқ вазирликлари ва давлат қўмиталарига бириктириб берилди

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директори М.Холмухамедов, Халқ таълими вазири У.Иноятов ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўтказган йиғилишда маълум бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни танлаб олиш ва уларни олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлашни ташкил этиш учун ҳар бир олий таълим муассасаси ҳузурида биттадан академик лицей очиш ва фаолиятини йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

10-11-синфлар жорий этилиб, коллежларда контингент қисқариши муносабати билан мавжуд моддий техника базасидан самарали фойдаланиш мақсадида 7 та коллеж ва академик лицей негизида янги 3 та олий таълим муассасаси филиаллари ва 1 та олий таълим муассасаси ташкил этилмоқда.

Йиғилишда таъкидланишича, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини ортиқча ҳисоботлар, турли бюрократик топшириқлардан озод этиш, уларнинг илмий салоҳиятларини таълим мазмуни ва сифатини янада яхшилаш, илмий тадқиқот ишларига йўналтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Яна ўқинг:  МАДАНИЯТДА ЗАМОНАВИЙ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: