Туризмни ривожлантириш бўйича форум ўз ишини бошлади

Аввал хабар берганимиздек, Шаҳрисабз шаҳридаЎзбекистон Республикасида ички туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унда ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Форум ўз ишини бошлади. Ушбу форум юртимизда туризмни ривожлантириш истиқболларига бағишланади.

Айни вақтда барча иштирокчилар қадимий ва навқирон Шаҳрисабз шаҳрида жам бўлган. Қизғин баҳслар, ўзаро фикр алмашишлар йиғилганларда қизғин таассурот уйғотмоқда.

Форумда туризм соҳасида тажрибага эга илмий ходимлар ва малакали ўқитувчилар, маданий мерос ва музейлар тизимидаги малакали мутахассислар, туроператорлар, гидлар ҳамда талабалар қатнашмоқда.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад – ёшлар ўртасида туризмни ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишдан иборат. Шунингдек, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилишдир. Қолаверса, маданий-тарихий, эко, экстремал, саргузашт, таълим, спорт каби туризм турлари устида саёҳат дастурлари яратиш, шу орқали тарихий қадамжоларга, улуғ авлиё ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига ёшлар ташрифларини уюштириш, уларда миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳини кучайтириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишдан иборат.

Таъкидлаш жоиз, Форум доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси давлат туризм қўмитаси ўртасида меморандум имзолаш маросими ҳамда “Ўзбекистон Республикасида ички туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унда ёшларнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Форум Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўтказилмоқда.

Хуршида Ҳусенова,

Шаҳрисабз

Яна ўқинг:  Чуқурлаштирилган тиббий кўрик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: