Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати: тез тиббий ёрдам тизимида ҳар бир чақириққа сарфланаётган маблағ уч баравар оширилди

“Соғлом авлод” газетаси ва “Соғлом она ва бола” аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Стол атрофида” давра суҳбатида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Ходжаева мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизимида парламент назорати борасида фикр билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилиши ва Конституция кунига бағишланган маросимда “Аҳолимиз учун иккита муҳим масала бор: бу соғлик ва тинчлик”, деган эди. Жорий йилнинг 24 февраль куни ўтказилган йиғилишда эса мамлакатдаги аҳоли саломатлигини Қонунчилик палатаси, тинчлик масалаларини Сенат ўз зиммасига олиши кераклигини таъкидлади. Шундан кейин Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аҳоли саломатлигини асраш, уларни дори-дармон билан таъминланиши масалалари назорати бўйича мувофиқлаштирувчи парламент комиссияси тузилди. Ўтган уч-тўрт ой ичида комиссия амалга оширган ишларни чуқур таҳлил қилиб берди. Комиссияга ҳар бир вилоятдан битта депутат киритилди, шунингдек, молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар аъзо бўлиб, спикер бошчилигида қаттиқ ишлади. Тезкорлик билан комиссиянинг низоми ишлаб чиқилди. Ҳудудларда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳузурида ҳудудий комиссиялар ҳам тузилди.

Комиссия жойларда ишни ўрганганда тез ёрдам тизимида ҳар бир чақириққа сарфланаётган маблағ 480 сўмни ташкил этиши аниқланди. баъзи туманларда эса унданда паст 450 сўм… Баъзиларида 500 сўмдан ошмаган. Рақамлардан кўриниб турибдики, жуда кам маблағ ажратилган. Ваҳоланки, катта туманларда 100 тагача ва ундан ортиқ чақириқ бўлиши мумкин. Очиқ айтганда, комиссияда бу масала муҳокама қилинди, тегишли вазирликлар олдига вазифалар қўйилди. Маблағни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди. Мана бугунги кунда ушбу йўналишга маблағ ажратиш уч бараварга ўсди. Ҳозир ҳар бир тез ёрдам чақириғига ажратилган маблағ 1200 сўмни ташкил қилади. Бу ҳам аслида етарли эмас, рақамлар ўсиши керак. Бугунги талабга қараганда камлик қилади. Ҳозир тез ёрдам хизматида махсус бригадалар учун 41та, туғруқ бригадалари учун 36 хил дори воситалари бўлиши лозим. Бироқ, аҳоли тез ёрдам чақирганда баъзи дори-дармонлар тугаб қолган ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса эҳтиёж кўплигини, дори-дармон таъминотини янада кучайтириш зарур эканини кўрсатади. Бу борада парламент комиссияси олдида бажарилиши лозим бўлган вазифалар талайгина…

Яна ўқинг:  Ёзги таътил – йилга татир

Раъно Зарипова

ёзиб олди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: